Foiz stavkasi:
Iqtisodiyot va moliya vazirligi resurs mablag’lari hisobidan
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi + 4%
Bankning o’z mablag’lari hisobidan
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi + 14%
Ариза топширган пайтда 18 ёшдан катта, кредит тўлиқ сўндирилган пайтда эса 70 ёшдан ошмаган (шу жумладан) бўлиши.
Доимий даромад манбаига эга бўлиши (иш ҳақи, пенсия, ижара, дивиденд ва бошқалар).
Ойлик даромад миқдори кредит ва фоиз тўловларини тўлов жадвалига мувофиқ тўлаш учун етарли бўлиши.
Даромад манбалари:
сўнгги 6 ой давомида олинган иш ҳақи;
ёшга доир пенсия тўловлари;
шахсий ёрдамчи хўжалик, деҳқон хўжалиги ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан тушган маблағларнинг 10% дан кам бўлмаган қисми (сўнгги 6 ойда).
Кредитдан биринчи марта фойдаланаётган бўлиши.
(2024 йил 1 майгача олинган кредитлар ҳисобга олинмайди.)
Амалдаги бошқа кредитлар бўлиши мумкин, аммо тўловга лаёқатлилик текширилади.
Муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилмайди.
Биргаликда қарз олувчилар сони — 3 нафаргача.
Кредитнинг мақсади
Бирламчи уй-жой бозоридан хонадон харид қилиш учун
(хоналарга бўлинган, пардоз ишлари тугалланган ва фойдаланишга тайёр уй-жойлар).
Кредитнинг максимал миқдори:
1 млрд сўмгача
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобига:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар — 330 млн сўмгача
Тошкент шаҳри — 420 млн сўмгача
Банкнинг ўз маблағлари ҳисобига — 580 млн сўмгача
Бошланғич бадалнинг энг кам миқдори:
Хонадон қийматининг камида 20% миқдорида:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳисобига ажратиладиган ипотека кредитлари учун – камида 15%,
Банкнинг ўз маблағлари ҳисобига ажратиладиган ипотека кредитлари учун – камида 5%.
Кредитнинг максимал муддати:
20 йил
Тўлов усули:
Қарз олувчининг танловига кўра — аннуитет ёки дифференсиал
Фоиз ставкаси:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурс маблағлари ҳисобига:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 4%
Банкнинг ўз маблағлари ҳисобига:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 14%
Қўшимча шартлар:
Ушбу маҳсулот қуйидаги норматив ҳужжатлар асосида тартибга солинади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари:
PF-5886 (28.11.2019), PF-6186 (11.03.2021), PF-33 (09.12.2021), PQ-377 (22.09.2022), PF-51 (13.04.2023), PF-70 (30.04.2024), PF-26 (21.02.2025),
шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари: №182 (25.03.2020), №56 (05.02.2021), №737 (06.12.2021).
Ижобий андеррайтинг қарори қабул қилингач, бошланғич бадал маблағлари миллий валютадаги «Кафолат-3» жамғарма омонатига жойлаштирилади.
Агар бирламчи бозордан уй-жой харид қилинганда тўлов пудрат ташкилоти ҳисобварағига ўтказилган бўлса, тегишли тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши керак.
Бошланғич бадал тўлиқ ўтказилгандан сўнг ипотека кредити ажратилади.
Уй-жойни аукцион савдолари орқали харид қилиш ҳам мумкин.
Ушбу маҳсулот бўйича муаммоли (NPL) кредитлар улуши 3% дан ошса, Риск-менежмент департаменти кредит ажратишни тўхтатиш тўғрисида тегишли чоралар кўради.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.