Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 1072
  • Янгиланган сана: 7 Oct 2026, 12:30

Exclusive ипотека

  • 1073
  • Янгиланган сана: 7 Oct 2026, 12:30
  • 18 % дан
    Фоиз ставкаси
  • Чекланмаган
    Энг кам миқдори
  • 20 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20 %
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ойгача (дифференсиал графикда)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой)
Фоиз ставкалари

Foiz stavkasi:

Iqtisodiyot va moliya vazirligi resurs mablag’lari hisobidan
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi + 4%

Bankning o’z mablag’lari hisobidan
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi + 14%

Ҳужжатлар
  • Қарз олувчининг ҳужжатлари

    • шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

    • охирги 6 ой учун даромадлар тўғрисидаги маълумотлар;

    • ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотнома — зарур ҳолларда;

    • кўчмас мулк олди-сотди шартномаси;

    • кўчмас мулк аукцион орқали харид қилинганда — аукционда ғолиб бўлганлик ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

    • кредит таъминотига оид ҳужжатлар, зарур ҳолларда — мустақил баҳолаш ташкилотининг ҳисоботи;

    • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.


    Биргаликда қарз олувчининг ҳужжатлари

    • шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

    • даромадларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатлар;

    • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.

Талаблар

Асосий талаблар

Қарз олувчи (ёки биргаликда қарз олувчи) қуйидаги талабларга жавоб берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши мумкин:

  • ариза топширилган санада 18 ёшдан 60 ёшгача (60 ёш ҳам киради) бўлиши;

  • кредитни сўндириш учун етарли доимий даромад манбаига эга бўлиши;

  • амалдаги кредитлар, микроқарзлар, лизинг ва бошқа мажбуриятлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

  • ушбу дастур доирасида ипотека кредити биринчи маротаба расмийлаштирилаётган бўлиши (2024 йил 1 майгача олинган кредитлар ҳисобга олинмайди);

  • хонадон қийматининг камида 20% миқдорида бошланғич бадалга эга бўлиши.

5 нафаргача биргаликда қарз олувчини жалб қилишга рухсат этилади.

Банк охирги 24 ой учун кредит тарихини ўрганади.


Даромадни тасдиқлаш

Тўловга лаёқатлиликни ҳисоблашда қуйидагилар инобатга олинади:

  • иш ҳақи (охирги 6 ой учун);

  • пенсия;

  • якка тартибдаги тадбиркор даромадлари;

  • ўзини ўзи банд қилган шахс даромадлари;

  • банк ҳисобварақлари ва банк карталарига тушган маблағлар;

  • мавсумий даромадлар (охирги 6 ой ичида камида 3 ой учун);

  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Даромад солиқлар ушлаб қолинган ҳолда ҳисобга олинади.

Қўшимча шартлар

Кредит мақсади:

Фойдаланишга топширилган, хонадонларга ажратилган ва пардозлаш ишларини амалга оширишга тайёр бирламчи уй-жой бозоридаги квартирани харид қилиш.

Кредит суммаси

Кредитнинг максимал суммаси:

1 000 000 000 сўмгача.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 330 млн сўмгача;

  • Тошкент шаҳрида — 420 млн сўмгача.

Етишмайдиган қисми Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.

Бошланғич бадал

Бошланғич бадал:

Квартира қийматининг камида 20 фоизи.

Аукцион орқали киритилган тўлов бошланғич бадал сифатида ҳисобга олиниши мумкин.

Кредит муддати

Кредит муддати:

20 йилгача.

Фоиз ставкаси

Фоиз ставкаси:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 4 фоиз банди.

Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 14 фоиз банди.

Имтиёзли давр

Имтиёзли давр:

Дифференциал тўлов жадвали бўйича 6 ойгача.

Тўлов усули

Тўлов усули:

Қарз олувчининг танловига кўра — аннуитет ёки дифференциал тўлов жадвали.

Кредит таъминоти

Кредит таъминоти:

Харид қилинаётган квартира гарови.

Мулк ҳуқуқи расмийлаштирилгандан сўнг квартира Банк гаровига топширилади.

Таъминотга қўйиладиган талаблар

Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар