Кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган кўчмас мулк;
Қонунчиликда белгиланган тартибда банк талабларига жавоб берадиган қўшимча бошқа таъминот;
Қарз олувчининг улушли иштирокида қурилган нотурар жой мулки давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар, кредит таъминоти сифатида ҳамкор-қурувчининг умумий кредит суммасининг камида 125 фоизи миқдоридаги кафиллиги тақдим этилади;
Умумий кредит суммасининг камида 50 фоизи миқдорида кредитни қайтармаслик хавфидан суғурта полиси. Кафиллик берувчи (ҳамкор-қурувчи) банк билан тузилган бош келишувда кўрсатилган барча мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади;
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан ва кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилгандан сўнг, кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинган нотурар жой мулки;
Таъминотнинг умумий суммаси кредит суммасининг камида 125 фоизини ташкил этиши керак;
Таъминот қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Гаровга қўйилмаган бўлиши;
Юқори ликвидликка эга бўлиши;
Узоқ муддат сақланиш хусусиятига эга бўлиши;
Қонунчилик талаблари ва банкнинг ички қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.