Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 848
  • Янгиланган сана: 29 Jul 2024, 08:49

Бирламчи бозордан ипотека кредити - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан

  • 848
  • Янгиланган сана: 29 Jul 2024, 08:49
  • 17.5%
    Фоиз ставкаси
  • 50 млн.сўм
    Энг кам миқдори
  • 20 йил
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 15%
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: 6 ой
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): -
Фоиз ставкалари

Йиллик фоиз ставкаси:

  • Йиллик 17.5% (15% лик бошланғич бадал учун) 
Ҳужжатлар
1) ИД карта ёки паспорт ва паспорт ўрнини босувчи ҳужжат. Мижоз ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, паспорт нусхаси ҳам талаб этилади;

2) Даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар/електрон маълумотлар;

3) Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун йер участкасига бўлган ҳуқуқни (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи) тасдиқловчи ҳужжат;

4)Уй-жой қуришга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжати;

5) Пудрат ташкилоти билан қурилиш ишларини бажариш/қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш/ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан тузилган шартнома (лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қийматдан ошмаган миқдорда);
қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
 
Талаблар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 28-ноябрдаги ПФ-5886-сонли, 2021-йил 11-мартдаги ПФ-6186-сонли, 2021-йил 9-декабрдаги ПФ-33-сон, 2023-йил 13-апрелдаги ПФ-51-сон ва 2024-йил 30-апрелдаги ПФ-70-сон Фармонлари билан тартибга солинади.

Субсидиялар - уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

Субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024-йилнинг 15-майидан 1-ноябрига қадар қабул қилинади.

Кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига, 2025-йил ва ундан кейинги йиллардаги кредитлар бўйича эса — Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахслар ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради.

Лойиҳа смета ҳужжатлари тасдиқланмаган, экспертиза хулосаси олинмаган пудрат ташкилотларининг келгусида қуриладиган кўп квартирали уйлардаги хонадонларини жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш учун банк ҳисобрақамларида бошланғич бадал маблағларини шакллантириш ва ипотека кредити расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Мазкур модул шартларида назарда тутилмаган қолган барча ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиблар амал қилад
Қўшимча шартлар
– ипотека кредити кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

  – ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда қайтариш имкониятига эга бўлган доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши;

  – қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари (жумладан олинадиган ипотека кредити) бўйича ўртача ойлик тўловлари, яъни қарз юки кўрсаткичи миқдорининг қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;

   – ипотека кредити ажратиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахслар ипотека кредити олишлари мумкин. 


Кредитнинг энг кўп миқдори


  • 1 360 000 000 сўмгача
         Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 330 000 000 сўмгача;

         Тошкент шаҳрида: 420 000 000 сўмгача.
         (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурс маблағлари ҳисобидан)
        

          Барча ҳудудлар учун: 940 000 000 сўмгача.
           (Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан)


  • Бунда, қарз олувчи томонидан бирламчи уй-жой бозорида квартира сотиб олиш учун зарур бўлган ипотека кредитининг миқдори белгиланган миқдорлардан юқори бўлганда, банкларга кредитнинг етмаган қисмини банк ўз маблағлари ҳисобидан тижорат фоизлари асосида ипотека кредитларини ажратиш орқали молиялаштирилади.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Микрокредитбанк
Лицензия рақами: 37, 13.05.2006
Манзил: 100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 14-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-273-04-40
СТИР: 200547792
E-MAIL: -
Сайт: www.mkbank.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар