| Бошланғич бадал | 12 ойгача | 24 ойгача | 36 ойгача | 48 ойгача | 60 ойгача |
|---|---|---|---|---|---|
| 30% | 0% | 6% | 11% | 15% | 16,5% |
| 40% | 0% | 4% | 10% | 14% | 16% |
| 50% | 0% | 0% | 9,5% | 12,5% | 14,5% |
Кредит мақсади:
Расмий ҳамкор — «JAC Motors Tashkent» МЧЖ ҚКдан янги Jac M3 Furgon, M3 Lyuks, M4 9 MT, Sunray Furgon, 16 ўринли Sunray микроавтобуси, T8 Full 4x4, T9 Luxury, JS8 Flagship +, 7 ўринли JS8 Flagship ва Refine RTS Flagship автомобилларини сотиб олиш.
Кредит валютаси:
Миллий валюта — сўм.
Кредит суммаси:
Олди-сотди шартномасига мувофиқ автомобиль қийматининг 70 фоизигача.
Кредит муддати:
60 ойгача.
Бошланғич бадал:
Олди-сотди шартномасига мувофиқ автомобиль қийматининг 30, 40 ёки 50 фоизи.
Тўлов усули:
Йиллик 0 фоиз ставкали кредитлар бўйича — дифференциал тўлов жадвали. Фоиз ставкали кредитлар бўйича — дифференциал ёки аннуитет тўлов жадвали.
Кредит таъминоти:
Сотиб олинаётган автомобиль гарови.
Суғурта:
Суғурта шартномаси ва суғурта полиси кредитнинг бутун муддати учун расмийлаштирилади. Автомобиль гаровга қабул қилингунига қадар кредит таъминоти сифатида суғурта полиси тақдим этилиши мумкин. Автомобиль гаровга расмийлаштирилгандан сўнг суғурта гаровни суғурталаш шаклида қайта расмийлаштирилиши лозим.
Кредит бериш тартиби:
Бошланғич бадал автомобиль олди-сотди шартномаси асосида ўтказилади. Кредитнинг қолган қисми автомобильга VIN-рақами бўйича тақиқ ўрнатилгандан ёки автомобиль гаровга расмийлаштирилгандан сўнг ўтказилади. Тегишли чеклов ўрнатилгунга қадар кредит берилишига йўл қўйилмайди. Автомобиль қарз олувчи номига расмийлаштирилгандан сўнг белгиланган тартибда гаровга қўйилиши лозим.
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.