Қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:
Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (Қарз олувчи ЯИДХПдан фойдаланган ҳолда рақамли шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга). Қарз олувчи ҳарбий хизматчи бўлган тақдирда, унинг ҳарбий гувоҳномасини визуал идентификациядан ўтказган ҳолда, унинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатдан нусха олинади;
Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар/электрон маълумотлар;
Улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома;
Кредит таъминотига доир ҳужжатлар;
Расмий даромадга эга бўлмаган қарз олувчилар учун Давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома (зарур ҳолларда);
Шунингдек, қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
Биргаликда қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:
Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (Биргаликда қарз олувчи ЯИДХПдан фойдаланган ҳолда рақамли шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга). Қарз олувчи ҳарбий хизматчи бўлган тақдирда, унинг ҳарбий гувоҳномасини визуал идентификациядан ўтказган ҳолда, унинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатдан нусха олинади;
Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар/электрон маълумотлар (банкнинг электрон дастури орқали ҳам олиниши мумкин);
Шунингдек, қонунчиликда кўрсатилган бошқа тегишли ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга қуйидаги талаблар доирасида кредит ажратилади:
Давлат солиқ хизмати органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши;
Бошланғич бадал миқдори камида 35 фоизни шакллантирган ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахснинг ўртача ойлик даромадлари банкнинг электрон дастури орқали қарз олувчининг “SQB Mobile” мобил иловасига уланган банк ҳисобварақларига (картасига) мурожаат қилган санадан олдинги камида узлуксиз 6 ой давомида тушган тушумлари орқали аниқланади;
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида ушбу кредит туридан фойдаланган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга мазкур кредит бўйича жорий қарздорлиги тўлиқ сўндирилган тақдирда қайта фойдаланишга рухсат берилади.
Кредитнинг мақсади
Кўп хонадонли уй-жойларни улуш киритиш асосида қуришда иштирок этиш учун ипотека кредити (банк билан бош келишув асосида).
Кредитнинг максимал миқдори:
Тошкент шаҳрида – 420 млн сўмгача
Қорақалпоғистон ва вилоятларда – 330 млн сўмгача
Бошланғич бадалнинг энг кам миқдори:
Камида 20% (манбага қараб: 15% ёки 5%)
Кредитнинг максимал муддати:
20 йил
Максимал имтиёзли давр (дифференциал графикда):
6 ойгача
Тўлов усули:
қарз олувчининг танловига асосан аннуитет ёки дифференциал
Таъминотга талаблар:
Хонадон фойдаланишга топширилмагунча:
Юридик шахс кафиллиги ёки гарови
Мол-мулк гарови (гаров коэффициенти – 80% дан ошмаслиги лозим)
Қурувчи томонидан фоизсиз депозит (16% – 25% оралиғида)
Хонадон гаровга олингандан сўнг – шу хонадон асосий гаров сифатида олинади
Кредит қопланиши:
кредит суммаcининг 125%, алоқадор шахсларда — 130%
Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.