Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
Тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматлари ҳақидаги ахборот портали
  • 262
  • Янгиланган сана: 7 Aug 2026, 15:22

"Мулк" ипотека

  • 263
  • Янгиланган сана: 7 Aug 2026, 15:22
  • 21 % дан бошлаб
    Фоиз ставкаси
  • Чекланмаган
    Энг кам миқдори
  • 20 йилгача
    Муддати
  • Бошланғич бадал (мулк қийматидан): 20% дан бошлаб
  • Оралиқ тўловларнинг даврийлиги: Ҳар ой
  • Имтиёз даврининг мавжудлиги: мавжуд
  • Имтиёз даврининг муддати: Дифференциал график бўйича 12 ойгача (мижоз хоҳишига кўра)
  • Ажратиш шакли: Таъминотчининг банк ҳисобварағига ўтказиш
  • Таъминотнинг мавжудлиги: мавжуд
  • Таъминот суммаси (мулк қийматидан): 125 %dan
  • Сўндириш усули: Дифференциал / Аннуитет
  • Таъминот тури: мулкни гаровга қўйиш (сотиб олинаётган уй-жой)
Фоиз ставкалари

Иш ҳақи лойиҳаси доирасида

Фоиз ставкаси — 22%

  • кредит муддати — 20 йилгача;

  • имтиёзли давр* — 12 ойгача.

Расмий ёки норасмий даромадга эга жисмоний шахслар учун

Фоиз ставкаси — 21%

  • кредит муддати — 10 йилгача;

  • имтиёзли давр* — 12 ойгача.

Фоиз ставкаси — 22%

  • кредит муддати — 15 йилгача;

  • имтиёзли давр* — 12 ойгача.

Фоиз ставкаси — 24%

  • кредит муддати — 20 йилгача;

  • имтиёзли давр* — 12 ойгача.

* Имтиёзли давр дифференциал тўлов жадвали танланганда қўлланилади.

Ҳужжатлар
Агар уй иккиламчи бозордан харид қилинса:
паспорт ёки ИД-карта;

даромадни тасдиқловчи ҳужжатлар;

олди-сотди шартномаси;

кадастр ҳужжати;

бошланғич бадал тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

мустақил баҳоловчи ҳисобот (зарур ҳолларда).

Агар уй ҳали қурилаётган бўлса (бирламчи бозор):
паспорт ёки ИД-карта;

даромадлар тўғрисидаги ҳужжатлар;

пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома;

қурилишга оид ҳужжатлар;

бошланғич бадал тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

кадастр расмийлаштирилгандан сўнг квартира банк гаровига олинади

Агар биргаликда қарз олувчилар бўлса:
паспорт

даромадлар тўғрисидаги маълумот

5 тагача қўшма қарз олувчи мумкин

Агар мижоз ўзини ўзи банд қилган бўлса:
солиқ органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;

охирги 6 ой давомида даромадларини тасдиқловчи маълумотлар;

паспорт ва стандарт ҳужжатлар тўплами.


Талаблар

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

мурожаат қилган санада 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган (60 ёш ҳам киради);

кредит бўйича фоизлар ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ой тўлаш учун етарли доимий даромад манбаига эга бўлиши;

охирги 6 ой давомида тасдиқланган даромадлар инобатга олинади;

амалдаги кредитлар, микроқарзлар, лизинг ва бошқа мажбуриятлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

аввалги (сўндирилган ёки жорий) кредитлар бўйича 90 кундан ортиқ муддатга 3 ва ундан ортиқ маротаба кечикиш аниқланса — кредит ажратиш рад этилади;

максимал қарз юки кўрсаткичи — 50 % дан ошмаслиги лозим;

5 нафаргача биргаликда қарз олувчи жалб этишга рухсат этилади;

уй-жой қийматининг белгиланган миқдорида бошланғич бадал шакллантириш имкониятига эга бўлиши лозим.
Қўшимча шартлар
Кредит мақсади:

Бирламчи ёки иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой — квартира ёки якка тартибдаги турар жойни харид қилиш.

Кредитнинг максимал суммаси:

  • Тошкент шаҳрида уй-жой харид қилиш учун — 1,5 млрд сўмгача;
  • бошқа ҳудудларда уй-жой харид қилиш учун — 800 млн сўмгача.

Имтиёзли давр:
Дифференциал тўлов жадвали бўйича 12 ойгача.

Бошланғич бадал:

  • бирламчи бозордан уй-жой харид қилишда — уй-жой қийматининг камида 20 фоизи;
  • иккиламчи бозордан уй-жой харид қилишда — уй-жой қийматининг камида 30 фоизи.

Тўлов жадвали:
Мижознинг танловига кўра — аннуитет ёки дифференциал.

Маблағларни ажратиш шакли:
Кредит маблағлари олди-сотди шартномаси асосида уй-жой сотувчисига нақдсиз шаклда ўтказилади.

Қўшимча шартлар

  • яқин қариндошлар ўртасида уй-жой олди-сотди битимларини амалга оширишга йўл қўйилмайди;
  • ипотека кредити ҳисобидан уй-жой аукцион савдолари орқали харид қилиниши мумкин;
  • қарз олувчи ва гаровга қўювчи бир шахс бўлиши керак. Агар гаров мулкининг эгаси бошқа шахс бўлса, кредит ажратилмайди;
  • иккиламчи бозордан харид қилинаётган уй-жой Банкнинг «E-baholash» электрон дастурининг Ekspert-2 модули орқали баҳоланиши керак. Мижоз уй-жойнинг ҳақиқий бозор қиймати бўйича баҳолаш ҳисоботини тақдим этади;
  • гаровга тақдим этилаётган мол-мулк қийматини келишиш комиссияси бекор қилинган Банк бўлинмаларида гаровга қабул қилинадиган уй-жойнинг якуний қиймати Гаров маркази томонидан белгиланиши мумкин.

Кредит таъминоти:

  • харид қилинаётган уй-жой гарови;
  • кредит суммаси кўчмас мулк қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги керак;
  • таъминот қиймати кредит суммасининг камида 125 фоизини, Банк билан алоқадор шахслар учун эса камида 130 фоизини ташкил этиши керак. Кредитнинг таъминланмаган қисми учун суғурта полиси тақдим этилиши мумкин;
  • харид қилинаётган кўчмас мулк кредитнинг бутун муддати давомида мажбурий суғурталанади;
  • иккиламчи бозордан уй-жой харид қилинганда кўчмас мулк объекти мажбурий баҳоланади.
Кредит калькулятори

Кредит ташкилотларининг турли хил таклифларини кредит калькулятор ёрдамида таққослаб кўришингиз мумкин. Керакли майдонларни тўлдирсангиз, ҳар ойлик тўловлар бўйича тўлиқ ва қулай шаклдаги ахборотга эга бўласиз.

Банк ҳақида
Ўзсаноатқурилишбанк
Лицензия рақами: 17, 25.06.1991
Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй
Алоқа телефон рақами:
Ишонч телефони: 71-200-43-43, 78-120-45-01
СТИР: 200833707
E-MAIL: info@sqb.uz
Сайт: www.sqb.uz
Кредит бўйича бошқа таклифлар
Кўп бериладиган саволлар